“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”. Водий дербисида устунлик наманганликлар томонида

12 май, 08:36 247

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”. Водий дербисида устунлик наманганликлар томонида

 

Бугун, 12 май куни “Қўқон-1912” жамоаси Олий Лига 10-тури доирасида сафарда “Наманган” меҳмони бўлади. Водий дербиси мақомидаги мазкур ўйинга томонлар муносиб ҳозирлик кўришди.

Кеча соат 18:00 да "Қўқон-1912", 19:00 да эса "Навбаҳор" жамоаси "Марказий" ўйингоҳда сўнгги машғулотни ўтказишди. Ушбу учрашув барчанинг диққат марказида турибди. Боиси, мусобақа жадвалида 2- ўринда бораётган қўқонликларни "лочинлар" таъқиб қидиб боришмоқда. Эртангги ўзйинга меҳмон жамоанинг икки мингга яқин мухлиси ташриф буюриши кутилмоқда.

Жорий мавсумда томошабин тўплаўш бўйича "Навбаҳор" энг яхши уч кўрсатгичга эгалик қилиб келаётганини ҳам қўшича қилиш лозим. Шу боис ўйингоҳ томошабинлар билан тўлишини тахмин қилиш қийин эмас.

Ўзаро ўйинлар тарихида Олий лига доирасида жамоалар 22 бор ўзаро дуч келишган. Шундан 15 та баҳс “Навбаҳор” ғалабаси билан якунланган. Учта учрашувда дуранг қайд этилнан бўлса, тўртта ўйинда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Тўплар нисбати 49-24, “Навбаҳор” фойдасига.

Наманганда ўтказилган сўнгги иккита учрашув "Навбаҳор"нинг бир хил 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Ўтган йили "Марказий" ўйингоҳа "навбаҳорчилар" ушбу рақиб устидан йирик 5:1 ҳисобида зафар қучишганди. Миржалол Курбоновнинг голига Игорь Голбан, Дилшод Жабборов ва Олександр Пишур (3 та) жавоб қайтаришганди. "Навбаҳор" майдонида "Қўқон-1912" умуман очко олмаган. Барча 22 ўйинда қўқонликлар мағлубият билан ортга қайтишган. Сўнгги уч қарама-қаршиликда рақиб биттадан гол уримоқда.

Наманганда ўтган сўнгги учрашувлар:

1992 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 2:0

1993 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1

1994 йил

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:0

1995 йил

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 1:0

1995 йил

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 4:1

1998 йил

"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 4:2

1999 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1

2000 йил

"Навбаҳор" – "Темирйўлчи" - 5:4

2002 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 2:0

2003 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 5:1

2015 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" – 2:1

2016 йил

"Навбаҳор" – "Қўқон-1912" - 5:1

Эслатиб ўтамиз, бугун соат 18:00 да старт оладиган “Қўқон-1912”га қарши учрашувни Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.