“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви кимга топширилди?

 

Олий Лига 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсни мамлакатимизнинг энг яхши  рефериларидан бири – Валентин Коваленко бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди.

Ўйин назоратчиси Сайфиддин Эрматов бўлади. ЎзПФЛ вакили сифатида Ахрол Иноятов ўйинга ташриф буюради.

Ушбу ҳакам 7 апрель куни Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Динамо” учрашувинини бошқарганди. Ўша ўйинда қўқонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди.

Олий лига, 10-тур

«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Ж. Мухторов (Тошкент)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!