“Навбаҳор” – “Хоразм” учрашувини бошқарувчи ҳакамлар маълум

 

“Навбаҳор” жамоасининг “Хоразм”га қарши Ўзбекистон кубоги 1/16 финал босқичи доирасидаги ўйинни бошқарадиган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди.

Урганчликларга қарши 25 март (шанба) куни бўлиб ўтадиган ўйинни тошкентлик Аҳмаджон Эргашев бошқариб боради. Реферига қанотларда Шавкатжон Файзиев (Жиззах) ва Султонмурод Улфатов (Тошкент вил.) кўмаклашади.  

Бухоролик Элёр Турсунов захира ҳаками вазифасини бажаради. Баҳсни назорат қилиш пойтахтлик Олег Рубаков зиммасига юклатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!