"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви вақти ўзгарди

13 март,2017, 12:39 487

Хабарингиз борки, “Навбаҳор” жамоаси 3-турда Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади. Мазкур учрашув тақвимга кўра 18 март санасига белгиланганди.

Наврўз байрами арафасида Наманган шаҳри ва туманларида байрам тантаналари ташкил этилиши муносабати билан ўйин санасига ўзгартириш киритилди. Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг 13 мартдаги қарорига кўра “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув 16 март куни ўтказиладиган бўлди. Учрашув Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17.00да бошланади дея "Навбахор" клуби расмий сайти хабар бермоқда.