“Навбаҳор” - “Олмалиқ” ёшлари ўртасидаги ўйин вақти ўзгарди

19 июнь,2017, 13:33 157

“Навбаҳор” - “Олмалиқ” ёшлари ўртасидаги ўйин вақти ўзгарди

 

Бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда мамлакат ёшлар биринчилигининг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади.

"Навбаҳор" матбуот хизматининг маълум қилишича, ёшлар ўртасидаги баҳсни соат 18.00 да бошланиши режалаштирилганди. Сўнгги паллада учрашув вақти ўзгарди. “Олмалиқ” жамоасининг асосий таркиб аъзоларини Наманганга бугун етиб келиши ва ўйингоҳда сўнгги расмий машғулотни ўтказиши сабабли ёшлар иштирокидаги ўйин соат 17.00да старт оладиган бўлди.