“Навбаҳор” 2-давра олдидан янги футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда

27 июнь,2017, 17:05 690

“Навбаҳор” 2-давра олдидан янги футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда

 

Қаршида “Насаф”га қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейин “Навбаҳор” бир қатор жамоалар каби биринчи даврани якунлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Қаршидаги ўйиндан кейин "лочинлар" аъзолари давралар оралиғидаги таътилга чиқишди. “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарликни 8 июлдан бошлайди. Дастлабки режага кўра ёзги ўқув-машғулот йиғини Тошкент вилоятининг тоғли худудида бўлиб ўтади. Машғулот ўтказиш жойи сифатида Дукент дам олиш маскани танланган.

Аввал хабар бериб ўтканимиздек, давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беради. Айни пайтда жамоа мураббийлари иккинчи даврада жамоани кучайтириши мумкин бўлган футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Тез орада биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган ва таркибга қўшиладиган янги футболчилар ҳақида хабар берамиз.