"Навбаҳор" 2006 йилдан бери Жиззахда ғалаба қозона олмаяпти

 

Бугун «Навбаҳор» Жиззахда «Сўғдиёна» жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур беллашув олдидан "Навбаҳор" матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

«Сўғдиёна» ўйингоҳида соат 19.00да бошланадиган учрашувга ҳар икки жамоа аъзолари ҳам муносиб тарзда тайёргарлик кўришга ҳаракат қилишди. «Навбаҳор» ўйинга ҳозирликни Наманганда олиб борди. Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш турниридаги иштироки сабабли олий лигада кичик танаффус юзага келганлигидан хабарингиз бор. Ҳар икки жамоа мураббийлари ўйин амалиётини таъминлаш мақсадида ўтган ҳафтада назорат ўйинларини ўтказишди. «Сўғдиёна» 9 июнь куни Самарқандда «Динамо» меҳмони бўлиб, 0:0 ҳисобини қайд этди. «Навбаҳор» эса 10 июнь куни «Хотира-79» жамоаси билан куч синашиши керак эди. Лекин, уйчиликлар сўнгги паллада рад жавобини беришгач, асосий таркибга кўпроқ захирада қолаётган ва ёшлардан иборат таркиб рақиблик қилди ва якунда 2:2 ҳисоби кузатилди.

Лочинлар 13 июнь куни эрталаб Намангандан Жиззах сари йўлга тушишганди. Куннинг иккинчи ярмида Жиззахга етиб келган наманганликлар йўл чарчоқларини чиқариб бўлишгач, «Сўғдиёна» ўйингоҳида сўнгги машғулотни ўтказишга ҳам улгуришди.

"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" жамоалари Ўзбекистон чемпионатларининг олий лигасида ўзаро 42 бор учрашишган. "Навбаҳор" 21 бор ғалаба нашидасини сурган. Жиззахликлар ҳисобидаги ютуқлар сони 15 тани ташкил этмоқда. Томонлар олтита ўйинда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 74-50, "Навбаҳор" фойдасига. 2016 йилги мавсумнинг дастлабки Наманганда ўтган баҳсида ҳисоб очилмаганди. Иккинчи даврада Жиззахда ўтган баҳсда «Сўғдиёна» 2:1 натижа билан ғалаба қозонган.

Жамоалар ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўшанда "лочинлар" Наманганда жиззахликлар дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритишганди. Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йилги учрашувлар тарихда қолган. Эътиборлиси, ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган. 2000 йили Наманганда ўтган учрашувда 6:3 ҳисоби кузатилган бўлса, 2014 йили Жиззахда «Навбаҳор»дан 5:4 ҳисобида устун келганди. "Сўғдиёна" майдонида наманганликлар сўнгги бор 2006 йилда ғалаба қозонган. Шундан буён жиззахликлар майдонида "Навбаҳор" етти бор ўйин ўтказиб, барчасида мағлубият қайд этиб келмоқда.

Жиззахда ўтган барча учрашувлар натижалари

1992 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1993 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1994 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

1995 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

1996 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:4

1997 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

1998 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

1999 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

2000 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:1

2001 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2002 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:1

2004 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:2

2005 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

2006 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 0:2

2008 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

2009 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 1:0

2011 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 3:2

2013 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0

2014 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 5:4

2015 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:0

2016 йил

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" - 2:1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!