"Навбаҳор" 4 йиллик танаффусдан сўнг яна "Шўртан"дан устун кела оладими?

Эртага “Навбаҳор” Олий Лига 22-тури доирасида Ғузорда “Шўртан” жамоаси меҳмони бўлади. Наманганликлар Ғузордаги учрашувга тайёргарликни Тошкентда олиб борди. Икки кун давомида пойтахтда машғулот ўтказилди. Бугун эрталаб, Тошкентдан Қарши сари йўлга тушган "Навбаҳор" аъзолари куннинг иккинчи ярмида Қарши шаҳрига етиб келишди. Наманган клуби расмий сайти эса мазкур ўйиннинг превьюсини тақдим этди.

«Навбаҳор» ва «Шўртан» жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида шу кунга қадар 23 бор ўзаро майдонга тушишган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг ўн иккитасида «Навбаҳор» ғалабага эришган. Уч бор дуранг қайд этилган бўлса, саккиз ўйинда «Шўртан» уч очкони қўлга киритган.

Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 35-31, «Навбаҳор» фойдасига. Жамоалар кучлилар сафида илк бор 2005 йил тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги йирик ҳисоблар 2010 ва 2012 йиллари кузатилган. 2010 йилги чемпионатда «Шўртан» Наманганда 4:0 ҳисобида мағлуб этилган. Орадан икки йил ўтиб, Ғузорда «Шўртан» айнан шу натижа билан устун келган.

Ғузорда ўтказилган 11 та ўйинда наманганликлар тўрт марта ғалаба қозонишни уддасидан чиққан. Ғузорликлар ҳисобидаги ютуқлар сони эса еттитани ташкил этмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 20-12, “Шўртан” фойдасига.

“Навбаҳор” рақиб майдонидан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтганди. Шундан сўнг ўтказилган икки баҳсда ғузорликлар ғалабани тантана қилишган. 2014 йили “Шўртан” биринчи лигада қатнашганлиги сабабли ўйинлар сони иккитани ташкил этаётганлигини эътироф этиш жоиз. Жамоаларнинг жорий йилги чемпионат биринчи даврасида Наманганда ўтган баҳсида “Навбаҳор” Ойбек Қиличевнинг ягона голи туфайли 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган.

Жамоаларнинг Ғузордаги ўзаро ўйинлари натижалар

2005 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 3:1 (0:0).
Голлар: И.Таран (2 та), С.Усмонхўжаев – И.Иномов.

2006 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:2 (1:2).
Голлар: А.Мочинов – А.Асимов, Д.Атоев.

2007 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:2 (0:1).
Голлар: М.Қурбонов – К.Боев, Д.Хожиев.

2008 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:0 (0:0).
Гол: Д.Атоев.

2009 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 0:1 (0:0).
Гол: Н.Отақўзиев.

2010 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 2:0 (1:0).
Голлар: Ш.Эркинов, В.Клишин.

2011 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:0 (1:0).
Гол: И.Таран.

2012 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 4:0 (4:0).
Голлар: В.Афонин, И.Таран (2 та), М.Мамазулунов.

2013 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 1:3 (4:0).
Голлар: П. Соломин - А. Гаппаров, С.Абдуллаев, Л. Кошелев.

2015 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 3:1 (0:1).
Голлар: С.Бердиев, И.Таран (2 та) - Д.Жабборов.

2016 йил
«Шўртан» - «Навбаҳор» - 3:2 (1:1).
Голлар: А.Омонов (18), Р.Раҳмонов (90+3), З.Полвонов (90+4) - А.Баҳриддинов (45, 82-пен.).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!