“Навбаҳор” 6 июндан машғулотларга киришади

2 июнь, 14:30 125

“Навбаҳор” 6 июндан машғулотларга киришади

 

Хабарингиз борки, миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2018 саралаш турниридаги иштироки туфайли олий лигада 14 июнга қадар кичик танаффус эълон қилинган.

Фарғонанинг “Нефтчи” клубига қарши ўтган кубок жавоб учрашувидан кейин “лочинлар” аъзолари қисқа муддатлик таътилга чиқишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар беради.  

Манбанинг маълум қилишича, футболчилар маълум вақт давомида ҳордиқ чиқариш имконига эга бўлишади. Жамоа биринчи давранинг қолган учта ўйинига тайёргарликни 6 июнь куни бошлайди. Дастлабки режага кўра наманганликлар машғулотларга Наманганда киришишади.