“Навбаҳор” “Бухоро” ўрнига “Сўғдиёна” билан ўйнайди
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага “Навбаҳор” навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушади. “Лочинлар”га навбатдаги учрашувда “Бухоро” жамоаси рақиблик қилиши керак эди. Аммо, сўнгги кунларда “Бухоро” клубида рўй берган ўзгаришлар учрашувни бекор қилинишига сабаб бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, бунга бухороликларни айни пайтда машғулотларни Бухорода ўтказаётганликлари сабаб бўлди. Шу боис, эртага наманганликлар Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби билан баҳс олиб боришади.
Маълумот ўрнида, мазкур ўйин 26 январь Қибрайда соат 15:00да бошланади.

Фикрлар