“Навбаҳор”: Илҳом Алибоев 5-турдан майдонга тушади

29 март,2017, 11:05 369

“Навбаҳор”: Илҳом Алибоев 5-турдан майдонга тушади

 

Жорий йилги ёшлар биринчилигининг 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Обод” учрашувида наманганликлар ҳужумчиси Илҳом Алибоев майдондан четлатилганди. Куни-кеча ПФЛ тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мазкур йиғилишда март ойидан ўрин олган учрашувларда қизил карточка олган футболчиларнинг хатти-ҳаракати кўриб чиқилди. ТИҚ қарорига кўра жамоа ҳужумчиси Илҳом Алибоевни учта ўйинга дисквалификация қилинганли ойдинлашди.

Демак, Алибоев 5-турдан яна майдонга тушиш имконига эга бўлади.