"Навбаҳор" Жиззахдаги ўйинга тайёргарликни бошлади

6 июнь, 14:53 267

 

Мамлакат чемпионатининг олий лигасида юзага келган қисқа танаффус туфайли "Навбаҳор" жамоаси аъзолари ҳам “Нефтчи” билан ўтган ўйиндан кейин қисқа муддатлик таътилга чиқишганди.

Бир неча кун давомида дам олиш имконига эга бўлган "лочинлар" бугун Намангандаги клуб қароргоҳида тўпланишди. Кечки пайт футболчилар машғулотда иштирок этиш орқали Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши учрашувга тайёргарликни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, 13-турдан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув 14 июнь куни бўлиб ўтади. Одатга кўра бир кун олдин жамоаларнинг ёшлари ўзаро баҳс олиб боришади.