“Навбаҳор” Комилов билан ҳам келишувга эришди

 

“Навбаҳор” жамоаси янги мавсумга ҳозирлик кўриш учун ташкил этилган йиғини давом этмоқда. Пойтахтдаги тайёргарлик орқали футболчилар ўз спорт формаларини тиклаб боришмоқда.

Ўз навбатида таркиб ҳам рақобатга бардош тарзда шакллантирилмоқда. Хусусан, мавсумлар оралиғида жамоага жалб этилган янги футболчилар билан шартнома тузиш ишлари давом этмоқда.

Тошкентдаги йиғин чоғида “Навбаҳор” таркибидан жой олган ҳимоячи Ғиёс Комилов билан ҳам шартнома имзоланди. Олдинги мавсумларни Муборакнинг “Машъал” жамоасида ўтказган футболчи расман “Навбаҳор” аъзосига айланди. Шу кунларда жамоа сафида шуғулланаётган бошқа футболчилар билан ҳам шартнома имзоланиши кўзда тутилган.

Эртага “Навбаҳор” Тошкент йиғинидаги иккинчи назорат учрашувида майдонга тушади. Бу сафар футболчиларимизга Муборакнинг “Машъал” клуби рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!