“Навбаҳор” “Машъал”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

4 апрель,2017, 09:40 336

“Навбаҳор” “Машъал”га қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

 

Самарқандда “Динамо” билан ўтган учрашувдан сўнг “Навбаҳор” жамоаси аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинганди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, икки кун давомида ҳордиқ чиқарган футболчилар кечадан клуб қароргоҳида тўпланишди. Куннинг иккинчи ярмида жамоа ихтиёрига етиб келган “лочинлар” Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан кечадиган баҳсга тайёргарликни бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, “Машъал”га қарши ўйин 7 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. 6 апрель куни эса ҳар икки жамоа ёшлари Тўрақўрғонда баҳс олиб боришади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.