“Навбаҳор” “Металлург”га қарши тайёргарликни бошлади

11 апрель,2017, 09:30 450

“Навбаҳор” “Металлург”га қарши тайёргарликни бошлади

 

7 апрель куни Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши учрашувдан кейин “лочинлар”га икки кунлик дам олиш эълон қилинганди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, қисқа муддатлик ҳордиқдан сўнг жамоа аъзолари кеча клуб қароргоҳида тўпланишди. Ўша куни дастлабки машғулот ўтказилди. Бекободда “Металлург” билан ўтадиган баҳсга тайёргарлик Наманган ва Тошкент шаҳрида олиб борилади. Уч кун давомида Наманганда машғулот ўтказадиган “Навбаҳор” 13 ва 14 апрель кунлари Тошкентда шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз “Металлург” билан ўтадиган ўйин 15 апрель куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.