“Навбаҳор”: Ўртоқлик ўйини бекор қилинди

9 июнь,2017, 16:30 266

“Навбаҳор”: Ўртоқлик ўйини бекор қилинди

10 июнь куни Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Биринчи лига вакили бўлган “Хотира-79” клуби билан назорат ўйинида майдонга тушиши ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Лекин мазкур ўйин ўтказилмайдиган бўлди.

Боиси, уйчиликлар сафида бир қатор футболчилар жароҳат олгани туфайли ўйин қолдирилгани айтилмоқда.

Шу сабаб, эртага “Навбаҳор” клуби ёшлар жамоаси билан баҳс олиб борадиган бўлишди. Мазкур ўйин олдин хабар берилганидек, 10 июнь куни 19.00 да бошланади.