“Навбаҳор” “Қўқон-1912”нинг икки футболчисига қизиқмоқда

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтириш борасида олдинроқ ҳаракатларни бошлаб юборганди. Буни жамоа бош мураббийи Илҳом Мўмионжонов матбуот анжуманларида айтиб ўтганди.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, “лочинлар” “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқовга қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ эса “Насаф” таркибидаги наманганлик ўйинчилар борасида музокаралар олиб борилаётгани тўғрисида Илҳом Мўминжонов айтиб ўтганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!