“Навбаҳор” Тошкентдаги дастлабки йиғини якунлади

 

Кеча “Навбаҳор” жамоасининг Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғини якунига етди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

4 январь куни бошланган машғулотлар давомида асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар бажарилди. Шу билан биргаликда, назорат ўйинлари орқали мураббийлар футболчиларнинг ҳолати борасида тегишли хулосаларга келишди.

Ўтказилган иккита учрашувда ғалаба ва дуранг қайд этилди. “Олмалиқ” жамоаси 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса “Машъал” билан 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Энди жамоа аъзоларига икки кунлик дам олиш эълон қилинди. 17 январдан эса тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!