“Навбаҳор” Вадим Чемиртан, Абдумалик Абдуллаев, Воҳид Шодиев ва бошқалар билан музокара ўтказмоқда

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин “Навбаҳор” расман 9 футболчи билан хайрлашгани тўғрисида маълум қилгандик.

"Навбаҳор"ни расман 7 футболчи тарк этди

7 футболчиси билан хайрлашган "Навбаҳор"ни яна икки футболчи тарк этди

Қаршидаги ўйиндан кейин "лочинлар" давралар оралиғидаги таътилга чиқишди. “Навбаҳор” иккинчи даврага тайёргарликни 8 июлдан бошлайди. Дастлабки режага кўра ёзги ўқув-машғулот йиғини Тошкент вилоятининг тоғли худудида бўлиб ўтади. Машғулот ўтказиш жойи сифатида Дукент дам олиш маскани танланган.

Аввал хабар бериб ўтканимиздек, давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беради. Айни пайтда жамоа мураббийлари иккинчи даврада жамоани кучайтириши мумкин бўлган футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда.

“Навбаҳор”ни тарк этган Тоҳир Шамситдинов ва Алишер Саматов “Бухоро”га кетиши мумкин

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, мураббийлар бир қатор футболчилар билан музокара олиб боришмоқда. Булар Вадим Чемиртан “Бунёдкор”, Воҳид Шодиев “Қизилқум”, Азим Аҳмедов “Пахтакор”, Қувондиқ Рўзиев “Локомотив”, Сардор Азимов “Бунёдкор”, Абдумалик Абдуллаев “Динамо”, Дилшод Ҳамроев “Бунёдкор”, Ислом Исоқжонов “Металлург”, Дониёр Ҳасанов “Обод”.

Ҳозирча, клуб матбуот хизмати бу ҳақда маълумот бермаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!