“Навбаҳор”: “Хоразм”га қарши ўйин бошланиш вақти маълум бўлди

22 март,2017, 20:37 444

“Навбаҳор”: “Хоразм”га қарши ўйин бошланиш вақти маълум бўлди

 

“Навбаҳор” жамоаси аъзолари мамлакат кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган учрашувга тайёргарликни давом эттиришмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон кубогининг ушбу босқичида “Навбаҳор”га биринчи лига вакили Урганчнинг “Хоразм” жамоаси рақиблик қилади. 25 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Хоразм” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошланиши вақти аниқланди.

Унга кўра навбатдаги ўйин соат 16.00да старт оладиган бўлди. Эслатиб, ўтамиз “лочинлар” “Нефтчи”га қарши баҳсдан кейин қисқа муддатлик таътилга чиқиб, бўлажак ўйинга тайёргарлик машғулотларини 20 март куни Наманганда бошлаб юборишганди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.