“Навбаҳор” бугун тунда воҳа сари йўлга чиқади

23 июнь,2017, 15:09 285

“Навбаҳор” бугун тунда воҳа сари йўлга чиқади

 

Биринчи даврадан ўрин олган сўнгги учрашувга тайёргарликни Наманганда олиб борган “Навбаҳор” аъзолари бугун тунда Қашқадарё вилояти сари йўлга отланишади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, "лочинлар" Тошкент орқали эртага куннинг иккинчи ярмида Қарши шаҳрига етиб боришади. 24 июнь куни ёшлар Спутник қўрғонидаги “Насаф” ёшлар жамоаси қароргоҳидаги майдонда қаршилик тенгқурлари билан куч синашишади.

Ёшлар иштирокидаги ўйин соат 18.00 да бошланади. Асосий таркиблар ўртасидаги баҳс эса 25 июнь куни Ғузордаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтади. Асосий ўйин соат 19.00да старт олади.