“Навбаҳор” бугундан машғулотларни бошлайди

16 июнь, 17:32 83

“Навбаҳор” бугундан машғулотларни бошлайди

 

Жиззахда “Сўғдиёна” жамоасига қарши ўтган учрашувдан сўнг "Навбаҳор" мураббийлари футболчиларга бир кунлик таътил эълон қилишганди. Бугун куннинг иккинчи ярмида жамоа аъзолари клуб қароргоҳида тўпланишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, жамоа аъзолари кечки пайт бўлиб ўтадиган машғулот орқали биринчи даврадан ўрин олган сўнгги икки учрашувга тайёргарликни бошлашади. 20 июнь куни “Олмалиқ”ни қабул қиладиган “Навбаҳор” 25 июнь куни Қаршида “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади.