“Навбаҳор” эртага йиғинни якунлайди

 

Мавсумга тайёргарликнинг Тошкентда давом эттираётган “Навбаҳор” жамоаси аъзолари эртага навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлашади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, йиғин сўнггида “Бухоро” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилади. Бухороликлар билан ўтадиган ўйинни 14 февраль куни соат 11:00да “Оқ-тепа” ўйингоҳида ўтказиш режалаштирилган. Об-ҳавонинг ўзгариши учрашув жойини ўзгаришига олиб келиши мумкин.

“Бухоро”га қарши учрашув якунлангач, жамоа аъзоларига икки кунлик дам олиш эълон қилинади. “Навбаҳор” 17 февралдан Тошкентдаги сўнгги йиғинга киришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!