“Навбаҳор” футболчилари Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди

 

Бугун “Навбаҳор” жамоаси Самарқанддаги “Динамо” ўйингоҳида мамлакат чемпионатининг 4-турида “Динамо” меҳмони бўлади. “Динамо”га қарши учрашувга тайёргарликни Тошкент шаҳрида ўтказган “лочинлар” кеча иккинчи ярмида Самарқандга етиб келишди.

Куннинг иккинчи ярмида мураббий ва футболчилар Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишди. Кечки пайт соат 17.00да эса “Динамо” ўйингоҳида ўйиндан олдинги сўнгги машғулот ўтказилди.

Самарқанддаги “Динамо” ўйингоҳида соат 16.00да бошланадиган “Динамо” ва “Навбаҳор” учрашувини тошкентлик Владислав Цейтлин бошқариб боради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!