“Навбаҳор” футболчиси легионерга айланди

 

"Навбаҳор" жамоаси дарвозабони Мирзоҳид Маматханов янги мавсумни Қирғизистон чемпионатида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу посбонга Ўшнинг “Олой” клубидан таклиф тушди. Ўтган мавсумда ёшлар дарвозасини қўриқлаган Маматхонов хориж чемпионатида омадини синаб кўришни истади. Ўз навбатида клуб раҳбарияти дарвозабоннинг истагини инобатга олди. Шу сабабли, Мирзоҳид жорий йилги мавсумни ижара асосида “Олой” клубида ўтказади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун “Навбаҳор” жамоаси аъзолари Наманганда тўпланиб, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини бошлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!