“Навбаҳор” футболчиси мухлисларга қарата хақоратли имо-ишора кўрсатгани учун 2 ўйинга четлатилди

13 апрель,2017, 21:26 477

“Навбаҳор” футболчиси мухлисларга қарата хақоратли имо-ишора кўрсатгани учун 2 ўйинга четлатилди

Олий лига тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, "Динамо"га қарши 4- турда майдондан четлатилган жамоамиз ярим ҳимоячиси Ойбек Қиличев икки ўйинга дисквалификация қилинди.

Самарқанддаги учрашувда “Навбаҳор” футболчиси 75-дақиқада ўз ўрнини Дарко Станоевичга бўшатгач, мухлисларга қарата хақоратли имо-ишора кўрсатгани учун шундай жазога тортилди.

Қиличев, шунингдек, жарима ҳам тўлайдиган бўлди. Ойбек 5 турда "Машъал" билан ўйинни ўтказиб юборганди. Энди дисквалификация сабабли у "Металлург" билан (6- тур, 15 апрель) тўқнашувда ҳам "лочинлар"га ёрдам бера олмайди.

Қиличев 7- турда (21 апрель) "Навбаҳор" - "Шўртан" қарама-қаршилигида майдонга тушиши мумкин.