“Навбаҳор” жамоаси “Хотира-79” билан ўйнайди

 

Хабарингиз бор, Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичи ўйинлари муносабати билан Олий лигада кичик танаффус вужудга келди.

13-тур доирасида “Навбаҳор” 14 июнь куни “Сўғдиёна”га қарши сафарда майдонга тушади. Жиззахликларга қарши 6 июндан тайёргарликни бошлаган Илҳом Мўминжонов шогирдлари ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида назорат учрашуви ўтказишади.

Мураббийлар штаби рақиб номини маълум қилди. 10 июнь куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “лочинлар” Уйчининг “Хотира-79” жамоаси билан ўзаро куч синашишади. Мазкур ўйин соат 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!