“Навбаҳор” легионерлари бугун қайтишади

8 июнь,2017, 17:56 369

“Навбаҳор” легионерлари бугун қайтишади

 

Олий лигада юзага келган кичик танаффус юзага келганлиги сабабли жамоаларда маълум кун давомида чемпионат чарчоқларини чиқариш имкони юзага келганди.

Бундай танаффусдан хорижлик футболчилар ҳам самарали фойдаланишди. Хусусан, “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилаётган сербиялик легионерлар Дарко Станоевич ва Неманья Йованович яқинлари билан кўришиш мақсадида уйларига жўнаб кетишганди.

Бир неча кун давомида оила аъзолари даврасида дам олган легионерларимиз бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентга етиб келишди. Эртадан эса футболчилар машғулотларда қатнашишни бошлашади. Бундан ташқари дастлабки кунги машғулотларда қатнашмаган Ойбек Қиличев ҳам сафга қайтади.

 Жароҳат сабабли бир неча ўйинларда майдонга туша олмаган ҳимоячи Ғиёс Комилов эса якка тартибда шуғулланмоқда. Яна бир жароҳатланган футболчи Рўзимбой Аҳмедов эса ҳозирча жамоа ихтиёрига қайтганича йўқ.