“Навбаҳор” мураббийлари пахта теримига чиқишди

 

Айни кунларда мамлакатимиз далаларида пахта йиғим терими ишлари олиб борилмоқда. Пахтани нобуд қилмай теришда фермерларимизга ҳашарчилар яқиндан ёрдам бериб келишмоқда.

"Навбаҳор" футбол клуби ва "Марказий" ўйингоҳ маъмурияти ва ишчи ходимлари  ҳам дам олиш кунларида  пахта теримида иштирок этиб келишмоқда. 28 сентябрь куни клуб ва ўйингоҳ ишчи ходимлари билан бир қаторда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги жамоа мураббийлар штаби ҳам пахта йиғим теримига чиқишди.

Шунингдек, жамоанинг бир гуруҳ фаол мухлислари пахта теримида иштирок этишди. Кун давомида далада меҳнат қилган ҳашарчилари 2017 йилги пахта ҳосилига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!