"Навбаҳор" мухлислари учун ифторлик ташкил қилди

24 июнь,2017, 13:13 251

 

Қарши сафари олдидан “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти жамоа мухлислари учун ифторлик ташкил этишди. Клуб қароргоҳида ташкил этилган тадрибга жамоанинг фахрий ва фаол мухлислари таклиф этилди.

Дастурхон атрофида ишқибозлар “Навбаҳор” жамоасининг биринчи даврадаги иштирокини муҳокама қилишди. Ифторлик дастурхони сўнггида жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан учрашиб ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Бош мураббий давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беришини айтиб ўтди. Биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган айрим ўйинчиларга жавоб берилишини билдириб уларнинг ўрни муносиб футболчилар билан тўлдирилишини маълум қилди.

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.