"Навбаҳор" назорат ўйини ўтказади

Хабарингиз бор, айни кунларда ФИФА кунлари боис, Суперлигамизда танаффус юзага келган. Наманганнинг "Навбаҳор" клуби юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида назорат ўйини ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоа 24 март куни Про-лига иштирокчиси - Уйчининг "Хотира-79" клуби билан назорат учрашуви ўтказади.

Учрашув соат 16:00да Уйчидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!