“Навбаҳор” ўз сафига Жаҳонгир Меҳмонов ва Рўзимбой Аҳмедовни қўшиб олди

 

Тошкентда йиғин ўтказаётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бугун “Бунёдкор” академияси майдонида ўртоқлик ўйини ўтказади.

Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, бугун “лочинлар” янги йилдаги дастлабки назорат учрашувида майдонга тушадилар. Соат 14.00да “Бунёдкор” футбол клуби академиясига қарашли майдонда бошланадиган ўйинда “Навбаҳор”га “Олмалиқ” жамоаси рақиблик қилади.

Таркибга янги футболчиларни қўшилиши давом этмоқда. Хусусан бугун эрталаб жамоа сафига ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва ҳужумчи Рўзимбой Аҳмедовлар қўшилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!