"Навбаҳор" сафида жиддий йўқотиш

18 май, 15:00 150

Олий лига 11-туридан ўрин олган учрашувлар бугун давом эттирилади. 

"Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси бу турда Бухорога сафар уюштиришади. "Бухоро" жамоасига қарши ўйинда жароҳат сабабли Ғиёс Комилов, Рўзимбой Аҳмедов, дисквалификация туфайли эса Аъзам Алиевлар майдонга туша олишмайди. 

Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" ва "навбаҳор" ўртасидаги учрашув "Бухоро" спорт мажмуасида  соат 18:30да старт олади.