“Навбаҳор” сафига Осиё чемпиони келиб қўшилди

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси аъзолари бугун Тошкентдаги йиғинни бошлашди. Бундан бироз вақт олдин пойтахтдаги дастлабки машғулот якунланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Навбаҳор” Тошкентдаги йиғин давомида учта назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки учрашув эртага Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши бўлиб ўтади. "Аждарлар" билан ўтадиган ўйин "Бунёдкор" академияси майдонида соат 19:00да бошланади.

Жамоанинг бугунги машғулотида дарвозабон Сарвар Каримовни иштирок этганлигини қайд этиш жоиз. 2012 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритган Каримов жаҳон чемпионатида ҳам қатнашишга улгурган. Дарвозабон олдинги мавсумларни "Локомотив"да ўтказганди. 1996 йилнинг 25 декабрида туғилган посбон жорий йилги мавсум биринчи қисмида "Сўғдиёна" жамоаси шарафини қилди. Каримов иккинчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!