“Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

24 апрель,2017, 19:22 412

“Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

 

Ғузорнинг “Шўртан” жамоасига қарши ўйиндан кейин икки кун давомида Наманганда машғулот ўтказган жамоамиз аъзолари “Пахтакор”га қарши баҳсга ҳозирликнинг қолган қисмини Тошкентда ўтказишади.

Бугун эрталаб ўтказилган машғулотдан кейин футболчиларга қисқа муддатлик дам олиш эълон қилинди. Эртага жамоамиз аъзолари Тошкентда тўпланиб машғулотларни давом эттиришади. “Шўртан”га қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этган Аббос Отахонов маълум вақт давомида даволаниш билан банд бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Пахтакор” билан ўтадиган учрашув 28 апрель куни “Пахтакор” марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.