“Навбаҳор” турнир жадвалидаги ҳолат каби бу тур мухлислар борасида ҳам “Бухоро” ва “Қўқон-1912”ни ортда қолдирди

Хабарингиз бор, 25 ноябрь куни олий лига 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу тур баҳсларининг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга беллашувларга ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Олий лига: 30-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

30-тур учрашувларида стадионларимизга жами 22712 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 3244,5 мухлис дегани. Энг кўп ишқибоз бўйича кўрсатгич "Навбаҳор" – " Насаф " баҳсига тўғри келди - 8618. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви ҳисобланади. Тошкентда “Локомотив” чемпионлик кубогини қўлга киритадиган учрашувни 2063 мухлис шоҳиди бўлди.

Энг кам мухлис борасидаги статистика “Металлург” клубига тегишли. “Металлург” – “Нефтчи” беллашувини 878 ишқибоз стадиондан кузатди холос.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши) 1:0.  8618 томошабин.

“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Олмалиқ” (Олмалиқ)  1:2. 5303 томошабин

“Бухоро” (Бухоро) – “Сўғдиёна” (Жиззах)  1:0.  3524 томошабин.

“Локомотив” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент)  3:2.  2063 томошабин   

“Машъал” (Муборак) – “Динамо” (Самарқанд) 1:0.  1327 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) – “Қизилқум” (Навоий)  1:1.  999 томошабин.

“Металлург” (Бекобод) – “Нефтчи” (Фарғона)  1:0.  878 томошабин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!