“Навбаҳор” ёшлари “ЎзТонгХонгКо”га ютқазишди

 

Андижон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Турнирда қатнашаётган "Навбаҳор" ёшлари иккинчи учрашувни Андижоннинг “ЎзТонгХонгКо” жамоасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, фаолияти давомида олий ва биринчи лигада тўп тепган футболчилардан ташкил топган жамоага қарши баҳсни ёшлар муносиб тарзда ўтказишга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, танаффусдан кейин ёш “навбаҳор”чилар Ғолиббек Каримовнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисобни очишганди. Лекин, ғалабани сақлаб қолиш насиб этмади. Андижонликлар ғалаба голларини ўйиннинг сўнгги дақиқаларида нишонлашди.

Учрашувни "Навбаҳор" ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматханов, Иброҳим Исмоилов, Искандар Сиддиқжанов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғолиббек Каримов Шоҳруҳбек Аҳмадалиев (Аюбхон Жўраев), Аббос Ғуломов, Аҳмад Мамадалиев, Омонулло Мирзаев (Ислом Абдуқодиров, Абдулқодир Собиров), Шодиёр Шарофиддинов (Исмоил Абдураимов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов).

Футболчиларимиз “А” гуруҳида иккита ўйинда бир очко жамғаришга эришишди. Сўнгги тур ўйини эса 19 февраль куни Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!