
“Навбаҳор”га Камолиддин Мурзоев, Аббос Махсталиев, 2та легионер ва бошқалар келиши кутилмоқда
28 декабрь куни “Хотира-79”га қарши ўртоқлик ўйинидан сўнг “Навбаҳор” футболчилари таътилга чиқишганди. Энди январда бошланадиган навбатдаги йиғинда наманганликлар таркиби бир қатор футболчилар билан тўлдирилади.
Бизга маълум бўлишича, 4 январда “лочинлар” сафига Аббос Махсталиев, Мансур Саидов, Алишер Саматов, Камолиддин Мурзоев, Акмал Холмуродов, Акаобир Тўраев каби футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари “Навбаҳор”га 2 та легионер келиши ҳам ҳақифатга яқинроқ. Уларнинг бири Сербиядан эканлиги аниқланди.
Фикрлар