"Навбаҳор"ни ларзага келтирган ўйин ёҳуд водий дербиси мухлислар нигоҳида (фотомақола)

13 май, 13:55 1389

Аввал хабар берганимиздек кеча Олий лига баҳсларининг 10-туридан ўрин олган бир қатор баҳслар бўлиб ўтди. Ҳусусан, шу куни Наманган шаҳридаги "Навбаҳор" марказий ўйингоҳида маҳаллий "Навбаҳор" Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Sports.uz интернет-ахборот портали мухбири шу куни ўзининг севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрган минглаб мухлисларнинг эҳтиросли юзларини ўз фотообьективи орқали кузатиб борди ва уни аппаратига муҳрлади.

Шу куни стадионга кимдир фарзанди билан, яна кимдир эса дўст-биродарлари билан ташриф буюрди.

Кўп сонли футбол ишқибозлари орасида эндигина миллионлар ўйинига меҳр қўйган ёш кўнгиларнинг ҳам борлиги футболимизнинг катта ютуғидир.

Кечаги баҳсга Қўқондан ҳам минглаб мухлислар ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди.

Ҳаво ҳароратининг юқорилиги ҳам футбол томоша қилишга қаршилик қила олмади.

Илҳоминг келди, "Навбаҳор" олға....ҳа, айни шундай сўзлар ёзилган баннерлар стадион ўзра кўтарилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кечаги баҳс мухлисларнинг стадионга ташрифи бўйича анчадан бери кузатилмаган натижани қайд этди. Шу куни учрашувни стадиондан бевосита 20220 томошабин кузатиб боргани тақсинга сазовар.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳакам томонидан белгиланган пенальти наманганлик мухлислар юзида ачиниш ҳиссини уйғотди...

Нима бўлган тақдирда ҳам шу куни ўзининг севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрган барча мухлисларга фақат тасанно айтамиз. Бугун наманганликлар футболни жониданда ортиқ яхши кўришларини бутун Ўзбекистонга кўрсата олишди. Келгуси баҳсларда ҳам ҳудди шу руҳда ўз жамоангизни қўллаб-қувватлайсиз деган умиддамиз. 

Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ,

Sports.uz мухбири.