“Навбаҳор”ни расман ҳеч ким тарк этмаган

22 июнь, 17:45 446

“Навбаҳор”ни расман ҳеч ким тарк этмаган



Сўнгги пайтларда “Навбаҳор”ни айрим футболчилар тарк этганлиги ҳақидаги турли хил гап-сўзлар пайдо бўлди. Клуб расмий сайти бу каби гап-сўзларга жамоани расман ҳеч бир футболчи тарк этмаганлигини маълум қилди.

Манбанинг маълум қилишича, айрим ўйинчилар ҳозирда жамоа билан бирга эмаслигига эса турли сабаблар бор. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов баъзи футболчилар оилавий сабабга кўра айримлари эса бетобликлари учун таркибда эмасликларини билдирди.

Шу ўринда давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беришини эътироф этиш жоиз. Биринчи давранинг сўнгги учрашуви якунига етгач “Навбаҳор”дан кимларни кетиши ва кимларни жамоада қолишига ойдинлик киритилади. Айнан шундан кейин жамоа билан қайси футболчиларни расман хайрлашганликлари ва уларнинг ўрнига келиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида маълумот берилади.