“Навбаҳор”нинг Тошкентда ўтказиладиган ўртоқлик ўйинларидаги рақиблари маълум

 

Янги йил байрами муносабати билан “Навбаҳор” жамоаси аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинганди. Эртадан тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, навбатдаги йиғин Тошкентда ташкил этилади. Пойтахтдаги машғулотлар давомида бир қатор назорат ўйинларини ўтказиш режалаштирилган. Айни пайтда дастлабки бешта ўйинда “Навбаҳор”га рақиблик қиладиган жамоалар номи маълум.

Биринчи учрашув 9 январь куни “Олмалиқ” жамоасига қарши ўтказилади. 13 январга белгиланган иккинчи ўйин Муборакнинг “Машъал” клуби билан бўлиб ўтади. Кейинги учрашувлар “Қўқон-1912” (18 январь), “Металлург” (21 январь) ва “Бухоро” (26 январь) клублари билан ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!