“Навбаҳор”нинг “Хоразм”га қарши ўйини Наманганга кўчирилди

15 март, 14:22 370

“Навбаҳор”нинг “Хоразм”га қарши ўйини Наманганга кўчирилди

 

Хабарингиз борки, мамлакат кубогининг 1/16 финалида “Навбаҳор” Урганчнинг “Хоразм” жамоаси билан баҳс олиб боради. Ўзбекистон кубогининг ушбу босқичидан ўрин олган учрашувларда биринчи лига жамоаларини ўйинларга мезбонлик қилиши белгилаб қўйилган.

ПФЛ қарорига кўра “Хоразм” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашув Наманганда бўлиб ўтадиган бўлди. Шу тариқа жамоамиз мамлакат кубогидаги иштирокини Наманганда бошлайдиган бўлди. Бу ҳақда клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз “Навбаҳор” ва “Хоразм” жамоалари ўртасидаги учрашув 25 март куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилади.

Шунингдек, мамлакат кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган “Орол” (Нукус) – “Сўғдиёна” (Жиззах) жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам Нукус шаҳридан Жиззах шаҳрига кўчирилганлиги маълум қилинди. Жиззахдаги ўйин 26 март куни ўтказилади.