“Навбаҳор”нинг икки футболчиси терма таркибига киритилди

 

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси шу йилнинг 27 май куни Россия U-21 термасига қарши ўртоқлик ўйинида куч синашади.

Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашув олдидан Ҳайдаров терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди. 32 нафар футболчи номи қайд этилган таркибдан жамоамиз аъзолари Аббос Отахонов ва Равшан Хурсановларни ҳам жой олганлигини эътироф этиш жоиз.

Агар “Навбаҳор” футболчилари якуний таркибдан жой оладиган бўлишса мамлакат чемпионатининг 12-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги ўйинда иштирок эта олишмайди.

Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасидаги учрашув Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18.00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!