“Навбаҳор”нинг тайёргарлиги Тошкентда давом эттирилади

15 май, 14:51 172

“Навбаҳор”нинг тайёргарлиги Тошкентда давом эттирилади

 

“Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувдан сўнг “Навбаҳор” жамоаси аъзолари одатдагидек қисқа муддатлик дам олиш имконига эга бўлишмаганди. Сабаби, “Бухоро”га қарши ўйинга оз фурсат қолди.

Икки кун давомида Наманганда шуғулланган асосий таркиб вакиллари бугун эрталаб Тошкентга йўл олишди. Пойтахтда ўтказиладиган икки кунлик машғулотлардан сўнг Бухоро сари юзланилади.

“Навбаҳор” аъзолари 17 май куни эрта тонгда кўҳна шаҳар сафарига отланишади. 18 май санасига белгиланган “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошланиш вақти эълон қилинди.

“Бухоро” спорт мажмуасидаги баҳс соат 18.30да бошланади. Ҳар икки жамоа ёшлари бир кун олдин “Умид” ўйингоҳида куч синашишади. Ёшлар ўртасидаги ўйин эса соат 17.30да бошланади.