Навбатдаги шов-шув. Ҳукумат ўз терма жамоасига молиявий ёрдам бермаяпти

28 декабрь, 12:13 1646

Навбатдаги шов-шув. Ҳукумат ўз терма жамоасига молиявий ёрдам бермаяпти

Деярли 40 йиллик танаффусдан сўнг Африка Миллатлар Кубоги финал босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритган Уганда терма жамоаси молиявий жиҳатдан катта муаммолар остида қолиб кетди.

Уганда Футбол Ассоциациясининг Молия бўлими бошлиғи Деколас Киизанинг сўзларига кўра Уганда ҳукумати ҳалигача миллий терма жамоа сарф харажатлари учун жуда зарур бўлган пул маблағларини юбормаган.

- Биз Уганда Таълим ва Спорт Вазирлиги билан Африка Миллатлари Кубоги учун тайёргарлик ҳамда кубок баҳсларида давомида терма жамоамизнинг сарф-харажатлари бўйича келишиб олган эдик. Келишувга кўра ҳукумат миллий терма жамоамизни 2.1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги молиявий ёрдам билан таъминлаши керак эди. Бироз ўтиб эса бу молиявий ёрдам пули 1.2 миллион АҚШ долларигача қисқартирилди. Бу ҳам етмаганидек, ҳукумат шу пайтгача бу маблағларни Уганда Футбол Ассоциацияси ҳисобига ўтказиб бермади, дейди - Деколас Кииза.

Кииза ўз сўзида давом этаркан, агар пул маблағлари билан боғлиқ муаммо бир-икки кунда ҳал этилмаса, Уганда терма жамоасининг жума кунги Тунисда бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини ҳамда БААдаги 8 кунлик ўқув-амалий машғулоти молиявий инқироз сабаб бекор қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.