“Навҳабор” – “Локомотив” учрашувни бошланиш вақти маълум

2 май,2017, 18:12 299

“Навҳабор” – “Локомотив” учрашувни бошланиш вақти маълум

 

Хабарингиз бор, 4 май (пайшанба) куни "Навбаҳор" Ўзбекистон чемпионати 9- тур ўйинлари доирасида Тошкентнинг "Локомотив" клубини ўз майдонида қабул қилади.

Амалдаги чемпионга қарши беллашув "Марказий" ўйингоҳда соат 18:00 да старт олади. Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашувнинг бошланиш вақти эса бир кун аввал соат 17:00 га белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, "темирйўлчилар"га қарши баҳсни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эрматовга қанотларда пойтахтлик Абдуҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам вазифасини гулистонлик Бахтиёр Юльчараев бажаради.

Назоратчилик эса бухоролик Иброҳим Шарипов зиммасига юклатилган. Учрашувни ПФЛ вакили сифатида кузатиб бориш маҳсадида Наманганга Бобир Ҳайдаров ташриф буюради.