Навоийликлар “Қўқон-1912”га қарши тайёргарликни Тошкентда олиб боришмоқда

14 март, 12:42 414

Навоийликлар “Қўқон-1912”га қарши тайёргарликни Тошкентда олиб боришмоқда

 

Ўтган турда олий лигада дастлабки ғалабага эришган “Қизилқум” футболчилари навбатдаги 3-турда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишади.

Ушбу муҳим баҳсга “Қизилқум” аъзолари тайёргарликни бошлаб юборишган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, навоийликлар ушбу ҳафта охирига қадар пойтахтимиз Тошкентда машғулотларни ўтказишади ва 17 март куни эрта тонгда Тошкентдан Қўқонга йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 3-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Қизилқум” жамоалари беллашуви 18 март, шанба куни бўлиб ўтади.