Найнгголан: “Ювентус” Роналдудан “хет-трик” қабул қилади, кўрасиз

1 июнь, 21:21 280

Найнгголан: “Ювентус” Роналдудан “хет-трик” қабул қилади, кўрасиз

“Рома” клуби ҳимоячиси Ража Найнгголан “Ювентус” мухлисларининг ғашига тегадиган гапларни айтиб ўтди. “Instagram”даги жонли эфир вақтида “Ювентус” мухлиси томонидан “Олтин хет-трик” ҳақидаги саволга бельгиялик футболчи қуйидагича жавоб қайтарди.

“Сизлар фақат битта хет-трикни қабул қилишингиз мумкин. У ҳам Криштиану Роналдудан”.

Маълумот учун, “Ювентус” ҳозирга қадар Италия чемпионлигини ва кубогини қўлга киритди. 3 июнь санасида эса жамоа “олин хет-трик” қайд этиш учун “Реал”га қарши ЕЧЛ финалида ўйнайди.

Айтиб ўтиш жоиз, Найнгголаннинг Турин клубига бўлган нафратига “Ювентус”нинг Италиядаги ғиром ғалабалари сабаб бўлган деб қаралади.