Назорат баҳси. “Пахтакор” легионерларининг голлари эвазига “Машъал”ни мағлуб этди

Ҳозиргина Тошкентдаги “Жар” стадионида “Пахтакор” ва “Машъал” жамоалари ўртасидаги назорат баҳси ўз ниҳоясига етди.

Миллий  терма жамоамизнинг ўйинлари туфайли юзага келган танаффусда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида жамоалар ўзаро ўртоқлик ўйинида ўтказишди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Гиди Канюк “Машъал” ҳимоячилари хатосидан фойдаланиб, ҳисобни очишга эришди.

Учрашувнинг 70-дақиқасида Нуруллаевнинг ажойиб тўп оширишидан кейин Безерра тўпни дарвозабон устидан ошириб ташлади ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Орадан икки дақиқа ўтиб эса Муртазоев ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди

Ўйин якунида Безерра қарши ҳужумда дарвозабонни алдаб ўтди ва учинчи тўпни киритди - 3:1.

Назорат ўйини

“Пахтакор” – “Машъал” 2:1

Голлар: Гиди Канюк(25), Тьяго Безерра(70, 90+2) – Муртазоев(72)

"Пахтакор": Суюнов, Юсупов, Симич, Тожиев, Исматуллаев, Аҳмедов, Гриффитс(Эрмаматов 80), Безерра, Каримов(Нуруллаев 68), Канюк(Иброҳимов 65), Ўринбоев(Яхшибоев 80)

Захира: Ҳамроев, Эргашев, Алижонов

“Машъал”: Давронов, Матмусаев, Агалиев, Шакулов, Шайманов, Томоки, Камолов, Тўраев, Қўзибоев,Абдураимов,Тыманюк

Захира: Носиров, Бегимқулов, Мелиев,Тўраев, Павленко, Мутазоев, Қораев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!