Назорат ўйини. Денисовнинг жамоаси Испанияда швед клубини мағлуб эта олмади

Мавсумнинг иккинчи ярмига Испанияда тайёргарлик кўраётган Москванинг “Локомотив” клуби бугун Швециянинг “Кальмар” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди.

“Темирйўлчилар” швед чемпионатида 12-ўринда бораётган “Кальмар” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ҳамюртимиз Виталий Денисов иккинчи бўлим аввалида заҳирадан майдонга туширилди.

Назорат ўйини

“Локомотив” (Россия) – “Кальмар” (Швеция) – 1:1 (0:1)

Гол: 1:1 – Фарфан (67).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!